Ўзбекистон энергетика вазирлиги 19 январь куни истеъмолчилар ёқилғи-энергетика ресурслари билан қандай таъминлангани ва 20-21 январь кунлар

21.01.2021 14:39

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 19 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 206 миллион 200 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 92 миллион 795  минг кубометр табиий ва 1 минг 996 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

?стеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 19 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан  11 минг 430 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.

Сергели тумани “Олчазор” маҳалласи Бирлик кўчасидаги ер усти ўрта босим газ қувурига дарахт синиб тушганлиги сабабли 2021 йил 18 январь соат 20:50 дан 19 январь куни соат 14:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг барча истеъмолчиларга (205 та хонадон) газ таминоти қайта тикланди.

Бухоро вилоятининг Вобкент тумани “Хажувон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи юқори босим ер ости газ қувуридаги газ сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида Вобкент туманининг қатор МФЙларида газ таъминоти 2021 йил 19 январь куни соат 09:00 дан тўхтатилди (жами 10 625 та хонадон) ва 17:20 да газ таъминоти қайта тикланди.

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Ўзгариш” маҳалласи ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳамда Юқори Чирчиқ туманининг “Бордонкўл” ҳудуди, “Баҳор” ва “Саксонота” ҳудудининг “Сергели” маҳаллаларига газ ҳисоблагич ўрнатилиши сабабли, “Ўзгариш” ҳудудида битта улгуржи истеъмолчида 20 январь куни соат 14:00дан 17:00га қадар ҳамда “Баҳор” ва “Сергели” маҳаллаларидаги 120 та аҳоли хонадонида соат 09:00дан 17:00га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ва ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Шунингдек, 21 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг “Бешёғоч” мавзеси, “Янги Камолон” МФЙдан ўтган ўрта босимли ер усти газ қувурида ҳамда шу куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар Учтепа туманининг ТХАЙдан ўтган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, “Янги Камолон” МФЙдаги битта беш қаватли уй ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларда, шунингдек, Учтепа туманининг ТХАЙ кўчасидаги 1 та кўп қаватли, 5 та ерли хонадон ва 8 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net