Ўзбекистон энергетика вазирлиги 18 январь куни истеъмолчилар ёқилғи-энергетика ресурслари билан қандай таъминлангани тўғрисида ҳисобот б

20.01.2021 10:41

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 18 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 205 миллион 900 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 94 миллион 188  минг кубометр табиий ва 2 минг 135 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

?стеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 18 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан  13 минг 2 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.

18 январь куни соат 11:00-16:00 вақт оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қум ариқ” МФЙда электрон газ ҳисоблагич ускуналарни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ушбу МФЙдаги 298 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланган.

Оҳангарон туманида 3 минг 869 та аҳоли хонадони ва 37 та улгуржи истеъмолчиларга, шунингдек Қуйичирчиқ туманининг “Зангар” МФЙдаги 125 та аҳоли хонадонига 18 январь куни соат 04:00 дан 13:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Бухоро вилоятининг Вобкент тумани марказини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли ер ости газ қувурини “Хажувон” МФЙ Хажувон қишлоғидан ўтувчи қисмидан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилгани муносабати билан 19 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар Вобкент туманининг қатор МФЙларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net