Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 12 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишла

14.01.2021 11:24

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 12 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 210,3 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?стеъмолчиларга кунига 207,5 миллион киловатт-соат электр энергияси, 103,131 миллион кубометр табиий газ, 1958 тонна суюлтирилган газ ва 12451 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

12 январь куни соат 14:00 дан 17:30 гача Арнасай газ тақсимлаш станциясидан (ГДС) юқори босимли қуруқликдаги газ қувуридан газ қочқиннинг аниқланганлиги муносабати билан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 2960 та уй хўжаликлари ва 46 та улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

12 январь куни Бухоро вилоятининг Когон туманида ҳам Сухор фуқаролари маҳалла йиғилиши ҳудудидан ўтувчи ўрта босимли эр ости газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан соат 13:00 дан 17:00 гача 4078 хонадонга газ етказиб бериш тўхтатилди

12 январь куни Бухоро шаҳрида ер ости ўрта босимли Д-219 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан соат 13:00дан 17:00гача С.Шерозий, Дилкушо, М.Наршахий, Гулистон, С.Раҳимов, Ғ.Ғулом, Янгиобод, Ф.Хўжаев, ?бн Сино, Фурқат, А. Навоий, Кўкалдош, ?.Бурхонов, Чорбахоса, М.Ашрафий маҳаллаларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Таъмирлашдан сўнг 15151 хонадонда газ таъминоти тикланди.

13 январь куни соат 08:00да таъмирлаш тугатганидан сўнг, «Тошкент ?EС» АЖнинг 1-сонли энергия блоки ишга туширилди ва тизимга уланишга тайёрланмоқда.

13 январь куни соат 11:00 дан 17:00 гача Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Чилонзор ва Чорбоғ кўчалари орқали ўтадиган ер ости газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан Бешқўрғон кўчасидаги 40 та уй, Чилонзор ва Берк 1 кўчаларидаги 50 та уйга газ этказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Таъмирдан сўнг табиий газ таъминоти тикланди.

Ромитан туманининг бир қатор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувуридаги аварияни бартараф этиш мақсадида 13 январь куни соат 14:00 дан 17:00 гача Малишояк, Боғимусо, Валфажир, Пешкў, Янгибозор, Мустақиллик ва Чигирчи фермер хўжаликларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилди. Таъмирлашдан сўнг газ таъминоти тикланди.

14 январь куни соат 11:00 дан 16:00 гача пойтахтимизнинг Сергели туманида «Қум ариқ» фермер хўжалигидан кейинги кўчаларда электрон газ ҳисоблагичларини давлат томонидан қиёсий текширувдан ўтказилади. Шу муносабат билан маҳаллий уйларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net