Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 10 январь куни истеъмолчиларга этказиб бериладиган электр энергияси миқдори импорт ҳисобига кўпайганлиг

12.01.2021 15:30

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 10 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 207,6 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?стеъмолчиларга кунига 208,5 миллион киловатт-соат электр энергияси (шу жумладан, импорт орқали), 109,846 миллион кубометр табиий газ, 861 тонна суюлтирилган газ ва 11994 тонна кўмир маҳсулотлари этказиб берилди.

Шу йилнинг 11 январь куни Бухоро вилоятида жойлашган газ қувурида аниқланган газ қочқинларни бартараф этиш мақсадида соат 13.00 дан 17.00 гача ушбу вилоятнинг қатор маҳаллаларида, жумладан Сафкарда, Кўчкумар, Тор-тор, Тотикуш, Дехча бегида табиий газ этказиб бериш тўхтатилди. Таъмирлаш тугагандан сўнг, газ таъминоти тикланди.

Энергетика вазирлиги истеъмолчилардан яна бир бор газ ускуналарини ишлатишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни унутмасликни, қўлбола иситгичлардан фойдаланмасликни илтимос қилади ва энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича сиз 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти масалалари бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net