Ўзбекистон энергетика вазири Яшил ўсиш бўйича Осиё ҳамкорлиги мамлакатлари вазирларининг биринчи учрашувига таклиф қилинди

27.08.2021 16:18

ТОШКЕНТ, 27 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма билан онлайн шаклда мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон-Япония ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳалар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ушбу йўналишда қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Япония элчисига яқинда Ўзбекистон энергетика соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакат ҳукумати томонидан Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва ушбу тадқиқот институти тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот марказини ташкил этишга қаратилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон энергетика вазирлиги билан электр энергиясини сақлаш ва тармоқларни барқарорлаштириш каби истиқболли соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун нуфузли япон экспертларини жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Учрашув давомида элчи Ёўинори Фужияма Алишер Султоновни жорий йилнинг 4 октябрида режалаштирилаётган Яшил ўсиш бўйича Осиё ҳамкорлиги мамлакатлари вазирларининг биринчи онлайн-учрашувида иштирок этишга таклиф қилди.

Ушбу учрашувда иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этишнинг долзарб зарурати шароитида глобал декарбонизацияни амалга ошириш учун муҳим ва долзарб бўлган Осиё мамлакатларида прагматик энергияга ўтиш масалалари муҳокама қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net