Ўзбекистон элчиси ва Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ўринбосари ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳока

26.07.2021 13:49

КУАЛА-ЛУМПУР, 26 август. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ўринбосари Назира бинти Осмон билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, таълим соҳалари, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқирознинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, ?слом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида ўрнатилган ҳамкорликни юқори баҳолади.

Музокарада Ўзбекистон – Малайзия кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net