Ўзбекистон элчиси ва Латвия Президенти маслаҳатчиси икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қил

14.10.2020 10:08

Р?ГА, 14 октябрь. / «Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Кадамбой Султонов Рига шаҳрида Латвия Президентининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Солгевей Силкална билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий-технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, улар турли даражадаги ўзаро муносабатлар ҳамда кўп томонлама халқаро тузилмалар, шу жумладан, БМТ доирасидаги ўзаро алоқалар тўғрисида фикр алмашди.

Пандемияга шароитига қарамай мамлакатлар ўртасида яқин сиёсий мулоқот давом этаётгани, маслаҳат механизмлари самарали экани, ўзаро савдо ҳажми ўсиб бораётгани таъкидланди. Бугунги кунда Латвияда 1,3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Латвия Президентининг маслаҳатчисига Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусларнинг глобал аҳамияти ва моҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда 2020 йилда иқтисодий-саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини онлайн шаклда ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net