Ўзбекистон элчиси Сингапурда таълимни рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

14.10.2020 10:09

C?НГАПУР, 14 октябрь. / «Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Қахрамон Шокиров Сингапурнинг «SixClouds Pte. Ltd» компанияси асосчиси  Ричард Вун ва ушбу компаниянинг ривожланиш бўйича директори Бенсон Леком билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«SixClouds Pte. Ltd» Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги таркибига кирувчи мактабларда 5 йил давомида бешинчи синфдан саккизинчи синфгача математика ва инглиз тилини ўқитиш учун мультимедиа дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш каби қатор лойиҳаларни амалга оширилмоқда. Шунингдек, «SixClouds Pte. Ltd» раҳбарриятининг 2019 йил Наманган вилоятига сафари давомида имзоланган ўзаро Англашув меморандуми доирасида Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари ва ўқитувчиларининг интеллектуал кўникмаларини (дизайн, анимация) ривожлантириш бўйича тўққиз ойлик ўқув курслари ташкил этилди. ?кки лойиҳанинг қиймати беғараз ёрдам шаклида 2 миллион 150 минг долларга тенгдир.

Тадбир давомида Сингапур вакиллари ва республикамиздаги шериклар билан қўшма лойиҳаларни онлайн режимда амалга оширишни бошлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Ричард Вун Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари учун дизайн соҳасида оптималлаштирилган, 6 ҳафталик ўқув дастурларини тақдим этди.

Дастур республикамизнинг истеъдодли ёш рассомларига рақамли санъат ва ижод соҳасида техник кўникмалар бўйича билим ва амалий кўникмалар бериш, рақамли технологиялар соҳасида миллий дизайнерларни тайёрлаш, талабаларнинг ўқишларини тўхтатмасдан ва рақамли санъат дунёсида ўзларининг мавқеини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини оширишга қаратилган.

Талабаларга сўровномалар Сингапур томонидан сараланганидан сўнг дастурда иштирок этишларга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур бир неча йил давомида PISA  (халқаро баҳолаш дастури) рейтингининг юқори қисмида ўрин олиб келмоқда. 2019 йилда «SixClouds Pte. Ltd»  Ўзбекистон элчихонаси кўмаги билан Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net