Ўзбекистон элчиси Нидерландия бизнес вакиллари билан иссиқхоналарни ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди

10.08.2020 15:58

БРЮССЕЛЬ, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландиянинг «Bom Group» компанияси тижорат менежерлари Жон Мейер ва Роб де Вит билан онлайн конференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

1966 йилда ташкил этилган мазкур компания иссиқхона комплексларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унинг йиллик айланма маблағи 65 миллион еврони ташкил қилади.

Суҳбат чоғида Жон Мейер «Bom Group» раҳбарияти Нидерландия компаниялари Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳаси билан танишиш мақсадида ўтган йилнинг март ойида мамлакатимизда бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташриф муваффақиятли ўтган. Компания иссиқхоналар мажмуаларини ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд имкониятлари билан жойида танишиш имконига эга бўлди. Айни пайтда компания Ўзбекистонда ўз фаолиятини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

— Нидерландия иссиқхонаси технологиялари нарх жиҳатидан фарқ қилса-да, сифат жиҳатидан устунликка эга. Бу келажак учун сармоя экани инобатга олинса, биз таклиф қилаётган технологиялар келажакда даромад келтиради, — деди Жон Меер.

— Кейинги йилларда «Bom Group» компанияси ўз айланма маблағларини 200 миллион еврогача ошириш ниятида, — деди Роб де Вит. — Бунинг учун биз маҳаллий хомашё ва маҳаллий мутахассислар имкониятларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган бозорларга киришимиз керак. Бу бизга ишчилар сонини сақлаб қолиш ва шу билан бирга ўз бизнесимизни кенгайтириш имконини беради.

Учрашув якунида яқин муддатларда мамлакатимиз ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги ?нвестиция лойиҳаларини ривожлантириш агентлиги иштирокида видеоконференция ташкил этишга келишиб олинди.

Унда Нидерландия томони компания фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берувчи тақдимотни тақдим этади, шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистон билан шериклик режалари ҳақида маълумот беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net