Ўзбекистон элчиси Латвия қишлоқ хўжалиги вазири билан ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни риво

10.12.2020 12:44

Р?ГА, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов кеча Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс билан учрашди. К.Герхардс, шунингдек, иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси ҳисобланади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида савдо ва сармоялар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, олий ва ўрта махсус таълим, туризм, атроф-муҳит ва минтақавий ривожланиш, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Вазир иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича 9 декабрь куни ўтказилган экспертлар онлайн-мулоқоти ўз вақтида ташкил этилганини таъкидлади.

Европа ?ттифоқи йўналиши бўйича ҳамкорлик доирасида Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Европа rомиссиясининг Ўзбекистонга “GSP+" Преференциялар бош тизимининг бенефициар мамлакати мақомини бериш тўғрисида қабул қилган қарорини ҳамда ушбу масала энди Европа Кенгаши ва Европа парламентида кўрилишини олқишлади.

Каспарс Герхардс Латвия Ўзбекистоннинг Европа ?ттифоқи билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишга интилишини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ташкил этиш бўйича ишларни давом эттириш, унинг натижалари бўйича мустаҳкам келишувларга эришиш ва мавжуд механизмлардан икки томонлама форматда ва Европа ?ттифоқи йўналишида самарали фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net