Ўзбекистон элчиси ?ндонезия қишлоқ хўжалиги вазири билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди

27.11.2021 11:33

ЖАКАРТА, 25 ноябрь. «Дунё» АА/.  Мамлакатимиз элчиси Улуғбек Розуқулов ?ндонезия қишлоқ хўжалиги вазири Сярул Ясин Лимпо билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, инвестиция, савдо ва инновацион салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

 Мулоқот давомида икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида 17 турдаги маҳсулотларда зараркунандалар хавфини текшириш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишларни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистондан ?ндонезияга гилос, анор, қуритилган аччиқ қалампир маҳсулотлари экспортини, ?ндонезиядан эса банан, ананас, питайя сингари мевалар импортини йўлга қўйиш имкониятларига эътибор қаратилди. 

 Бундан ташқари, мулоқотда  шоличилик ва чой етиштириш бўйича ?ндонезия тажрибасини ўрганиш, чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш  ва ушбу йўналишларда индонезиялик мутахассисларни жалб этиш хусусида фикр алмашилди.

Томонлар икки томонлама алоқаларнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, хусусан, Ўзбекистон ва ?ндонезия қишлоқ хўжаликлари вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш  бўйича келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net