Ўзбекистон дипломатик миссиялари раҳбарлари Қорақалпоғистонда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда

22.12.2020 15:35

НУКУС, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари шу кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дипломатлар республика салоҳияти билан бевосита жойларнинг ўзида танишмоқда, минтақага халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш, илғор технологиялар ва туристлар жалб қилишга кўмаклашиш истиқболларини ўрганмоқда.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Мурод Камолов бошчилигидаги республика раҳбарияти билан учрашув чоғида шу ҳақда сўз юритилди.

Дипломатик миссиялар раҳбарларига Қорақалпоғистонни 2023 йилгача комплекс ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, туман ва шаҳарларнинг «ўсиш нуқталари», иқтисодий имкониятлари, туризм, илмий-академик ва маданий-гуманитар салоҳияти тўғрисида маълумот берилди.

 Улар республика инвестициявий ва экспорт салоҳияти кўргазмаси ҳамда «Самсунг-Нукус» электрон ва маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармасида ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Дипломатлар гуруҳларга бўлинган ҳолда шаҳар ва туманларга ташриф буюриб, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳавий таклифлар, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, экспортни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини модернизация қилиш учун маблағлар жалб қилиш истиқболлари билан танишмоқда. Жойларнинг ўзида чет эллик сармоядорлар ва импортчилар билан онлайн шаклда музокаралар ташкил этилмоқда.

Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва БМТнинг ?нсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси доирасида грантлар ажратилиши масалалари ҳам дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг диққат марказида бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон ижтимоий-иқтисодий соҳасида, хусусан, саноат лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net