Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири билан музокараларда икки томонлама иқтисодий шерикликни к

15.12.2020 11:17

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи доирасида кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хироши Каджияма билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  конструктив ва мазмунли мулоқот давомида иқтисодий шерикликни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ва ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида, хусусан, Япония ҳукумати томонидан молиялаштиришни жалб этиш орқали энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.

Япония томони Ўзбекистон ҳукуматининг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида хусусий секторнинг ролини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлади ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларида давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун Япония капитали ва технологияларини жалб этишдан манфаатдорлигини билдирди.

Ўзаро савдо ҳажмини, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати маҳсулотларини Японияга етказиб бериш билан боғлиқ ташқи савдо операцияларини кўпайтириш орқали ошириш механизмлари алоҳида тартибда кўриб чиқилди.

Томонлар, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Япон ва Япон-Ўзбек қўмиталарининг 16-чи йиғилиши билан бир вақтда иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон – Япония ҳукуматлараро комиссиясининг 1-чи йиғилишини ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Ушбу тадбирлар ўтказилишининг дастлабки санаси этиб 2021 йил март ойини белгилаб олинди. Шунингдек, Япония томони Ўзбекистонни 2025 йилда Осака шаҳрида ўтказиладиган ЭКСПО Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

Музокаралар якунида икки томонлама инвестициявий, саноат, технологик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни илгари суришни мувофиқлаштирувчи асосий идоралар сифатида Япония ?қтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net