Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Япония ташқи ишлар вазири икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама

16.12.2020 11:19

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Токио шаҳрида кеча  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Япония ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэги билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашув сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланди. Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги асосий стратегик шериклардан бири бўлган Япония билан юқори даражадаги ишонч ва ўзаро тушуниш йўлга қўйилганлиги, шунингдек, халқаро майдонда ва халқаро ташкилотларда иш олиб бориш доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашнинг самарали механизми ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томони Япониянинг Ўзбекистондаги коронавирус оқибатларига қарши курашишда қўшган улкан ҳиссасини қайд этди ҳамда пандемияга қарши курашиш чораларни амалга оширишда гуманитар ва молиявий ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятнинг яхшиланишини ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда ўзбек фуқароларининг Японияга киришига жорий этилган тақиқни бекор қилиш, шунингдек, Япония фуқаролари учун Ўзбекистонга сафар қилиш бўйича огоҳлантириш даражасини пасайтириш масаласи муҳокама қилинди.

?кки мамлакат ўртасидаги «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида ўзаро ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилди. Жорий йилнинг 11 август куни Япония раислигида бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишининг муваффақиятли натижалари таъкидланди, шунингдек, 2021 йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилиш кун тартиби доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган инвестициявий ва савдо келишувларни жорий этишнинг ҳозирги ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Бу эса умумий миқдори 6,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар ва йирик келишувлардир.

Ҳамкорликнинг ижобий тенденциялари орасида Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб ўтилди. Хусусан, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи энергоблоки ва Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг ишга туширилиши таъминланди.

Томонлар иккала мамлакат ҳам Навоий иссиқлик электр станциясида (Навоий-3 ва Навоий-4) учинчи ва тўртинчи буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тегишли вазирлик ва молия институтлари фаолиятини биргаликда мувофиқлаштиришга тайёр эканлигини билдирдилар.

Шунингдек, учрашув якунлари бўйича 2022 йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган «Японияда Ўзбекистон маданияти йили» ва «Ўзбекистонда Япония маданияти йили»ни ўтказишга тайёргарлик кўриш доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Музокаралар давомида томонлар, шунингдек, йўналишларнинг кенг кўлами бўйича ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ бир қатор амалий масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net