Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Россия саноат ва савдо вазири икки мамлакат тадбиркорлари ҳамкорлигини давлат томонидан қўллаб-қ

05.12.2020 10:01

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /“Дунё” АА/. Кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини таъкидладилар ва турли даражадаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш орқали иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўз содиқлигини билдирди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат тадбиркорларининг ўсиш тенденциясига эга бўлган бизнес шериклигини ўрнатиш ва ривожлантиришга ўзаро қизиқишини давлат даражасида қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди - жорий йилнинг саккиз ойида 240 қўшма корхона ташкил этилди ва Россия сармояси иштирок этган Ўзбекистондаги ташкилотларнинг умумий сони сўнгги уч йил ичида икки бараварга ошди ва 2 мингтадан ортиқ корхонани ташкил қилди.

Тадбирда, шунингдек, яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини чуқурлаштириш бўйича биргаликда амалга ошириладиган тадбирлар муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, савдода мавжуд бўлган тўсиқларни олиб ташлаш ва Ўзбекистон ҳамда Россия компаниялари томонидан ташқи савдо операцияларини амалга ошириш учун шароитларни оптималлаштириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Ўтган йил натижаларига кўра Ўзбекистон ва Россия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсди ва 6,6 миллиард долларни ташкил этди (уч йил ичида 58 фоизга ошди). Жорий йилнинг ўн ойида, пандемияга қарамай, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 18 фоизга ўсди.

Учрашув доирасида томонлар кун тартибидаги асосий масалалар бўйича фикр алмашдилар ва саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, банк-молия сектори, таълим соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий ўзаро содиқ эканликларини билдирди.

?қтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари тўғрисида суҳбат Россиянинг етакчи компания ва корпорациялари раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон ва Россия корхоналари ўртасидаги саноат кооперацияси” мавзусидаги қуйида ташкил қилинган Ўзбекистон-Россия давра суҳбати чоғида давом этди.

Томонлар энг истиқболли йўналишларда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва диверсификация қилиш учун бир қатор зарур шарт-шартлар мавжудлигини таъкидладилар ва ушбу мақсадларда биргаликда ишлашга келишиб олди.

Давра суҳбатида Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги, “Россия экспорт маркази” АЖ, “ЭКСАР" АЖ, Россиянинг “ГАЗ Гуруҳи”, “Ростсельмаш комбайн заводи” МЧЖ, “Фариаль” ДК, “РТ-?нжиниринг” МЧЖ, “Ростех” ДК каби етакчи компаниялари ва банклари, шунингдек, Ўзбекистон вазирликлари, идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ва бизнесининг вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида инвестиция, технология ва саноат кооперацияси соҳаларида ривожланишнинг юқори динамикаси ҳамда Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик қилиш қўлами таъкидланди.

Учрашув давомида Россия корхоналари томонидан нефть ва газ тармоғи, қишлоқ хўжалиги, электротехника саноати ва бошқаларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

Давра суҳбати якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида саноат, ташқи савдо ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум, шунингдек, 2021 йил апрель ойида Ўзбекистонда «?ННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Чора-тадбирлар режаси имзоланди.

Ташриф давомида Россия делегацияси ҳар йили 500 минг тонна совуқўралган пўлат прокатни ишлаб чиқарадиган янги саноат корхонаси - Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди. Заводнинг ишга туширилиши қурилиш сектори, автомобилсозлик, маиший техника ишлаб чиқариш ва шулар каби бошқа тегишли тармоқларнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

Бу ерда дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг энг замонавий технологиялари ва юқори сифатли ускуналари қўлланилади.

Заводни қуриш учун Россиянинг металлургия соҳасидаги энг йирик инжиниринг компанияларидан бири бўлган «МетПром» компаниялар гуруҳи бош пудратчи сифатида жалб қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net