Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири қўшма ташаббусларни илгари суришнинг самарали воситаси сифат

11.12.2020 12:46

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида кенгайтирилган музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, музокаралар доирасида Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг 21- йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда саноат кооперацияси соҳасида икки томонлама шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг алоҳида йўналишлари устида ишлаш натижалари тўғрисида икки томонлама ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилди, долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди ва ўзаро манфаатли ечимлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли бўлган бир қатор масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди ва келгусидаги ўзаро алоқалар алгоритмлари белгиланди.

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуровнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича эришилган келишувларга юқори баҳо берилди. Россия томони фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, машинасозлик, электротехника ва электроника соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга Россиянинг ихтисослашган компанияларини жалб қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини шу каби шаклда муҳокама қилиш самарадорлигини таъкидладилар. Шунингдек, эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, янги инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам музокаралар амалиётини тизимли асосда кенгайтирилган таркибда давом эттириш тўғрисида келишувга эришдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net