Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ?ТБ президенти ҳамкорлик истиқболлари ва Банк Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишини мам

08.02.2021 16:19

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ?слом тараққиёт банки (?ТБ) Президенти Бандар Ҳажар билан қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида ?ТБ раҳбарияти Ўзбекистонда Давлат раҳбари бошчилигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва иқтисодий фаолликни бир маромда сақлаш борасида ўз вақтида кўрилаётган ва халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъкидлади.

Амалга оширилаётган лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилишини кўриб чиқиб, томонлар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ижтимоий аҳамиятга молик янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали ?ТБнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфелини кенгайтириш шарт-шароитларини муҳокама қилди.

Кун тартиби доирасида жорий йилда Ўзбекистонда ?ТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 46чи йиллик йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Томонлар учрашувга тайёргарлик кўриш ҳамда аниқ тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилари белгиланган алоҳида “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда ишни бошлаш мақсадида тегишли ишчи гуруҳларини шакллантиришни тезлаштиришга келишиб олди.

Шу ўринда Банк раҳбарияти шу йилнинг июнь ойида халқаро медиа ва оммавий ахборот воситаларида бўлажак учрашувни кенг ёритишга бағишланган «роуд-шоу» ўтказиш учун ?ТБ президентининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш истиқболларини кўриб чиқаётгани маълум қилинди.

Тадбирда Банкка аъзо 57 мамлакат, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг 3 мингга яқин вакили иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур ташаббус Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, шунингдек, ?ТБ Гуруҳи билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва инвестиция портфелини оширишга имкон бериши таъкидланди.

Музокаралар чоғида «Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. ?ТБ Президенти мазкур лойиҳа Банкнинг минтақа мамлакатлари иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлигини ошириш, бозорларни интеграциялаш ҳамда транспорт-логистика тизимларини кенгайтириш ва модернизация қилиш орқали юк ташиш харажатларини камайтиришга қаратилган минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги сиёсатига мос келишини тасдиқлади. Унинг муваффақиятли амалга оширилиши Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларнинг барқарор иқтисодий ривожланишида, аҳоли ҳаётини яхшилашда ва иштирокчи мамлакатларда камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили бўлиши таъкидланди.

Музокара якунида ?ТБнинг шўъба корхоналари – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ва ?нвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ресурсларини сафарбар этиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазият барқарорлашгани билан Ўзбекистонда ?ТБ минтақавий ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net