Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Украина элчиси билан кўп қиррали ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама қилди

04.11.2020 10:57

ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестииялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, суҳбат давомида инвестициялар, саноат кооперацияси, савдо, транспорт ва маданият соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳамда яқин келажакда унинг ҳажмини йилига 1 миллиард долларгача ўсишини таъминлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Мамлакатлар ўртасида кимё, нефть-кимё, металлургия, озиқ-овқат, фармацевтика, саноат кооперацияси соҳасида ва ахборот-коммуникация технологиялари секторида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари белгилаб олинди. Машинасозлик ҳамда нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ташаббуси ҳам кўриб чиқилди.

Талабга эга қишлоқ ҳўжалик экинларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма агросаноат корхоналарини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қўшма чораларни кўриш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш долзарблиги қайд этилди.

Учрашув якунида инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини ўрганиш ва уни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш мақсадида икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net