Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Токиода Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги боғ ҳудудида меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳа

16.12.2020 11:21

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг «H.I.S. Holdings» компанияси бошқаруви раиси ва Президенти Хидео Савада билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  музокаралар чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги инвестициявий фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги боғ ҳудудида меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилганлиги таъкидланди. Меҳмонхонанинг ишга туширилиши 2021 йилда кутилмоқда.

 

Туристик оқимларни жалб қилиш ва туристик объектлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берадиган инновацион технологиялар жорий этилган тегишли инфратузилмани яратиш бўйича компаниянинг улкан тажрибасини ҳисобга олган ҳолда томонлар Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

Компаниянинг молия секторини ривожлантиришдаги иштироки, хусусан, Ўзбекистон банкларидан бирининг акцияларини сотиб олиш ташаббуси билан билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш учун кейинги ҳаракатларни белгилаб, инвестиция қилишнинг турли механизмларини кўриб чиқди.

Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги устуворликлар белгилаб олинди ва Япония холдинг компаниясининг Ўзбекистон бозорида иштирокини кенгайтириш мақсадида биргаликда иш олиб боришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net