Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сирдарё вилоятининг қатор туманларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўрганди

16.08.2020 12:29

ТОШКЕНТ, 16 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи бевосита жойларга чиқиб Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида иқтисодий ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг жараёни билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, 2020-2021-йиллар мобайнида ушбу ҳудудларда умумий қиймати 2,4 трлн сўмлик 323 та янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва 10 минг янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан умумий қиймати 862,0 млрд сўмлик 23 та лойиҳа саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишни кўзда тутади. Ушбу корхоналар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланишга топширилади ва 7 мингга яқин одамни иш билан таъминлашнинг имкони яратилади.

Ушбу корхоналар Сардоба сув омбори тўғони бузилишининг оқибатларидан зарар кўрган аҳоли учун мўлжаллаб қурилаётган турар-жой ҳудудларининг яқин атрофида жойлашган бўлиб, биринчи навбатда уларнинг бандлигини, жумладан, касаначиликка асосланган кооперацияни йўлга қўйиш орқали иш билан таъминлашга қаратилган.

Маълум бўлишича, бугунги кунга келиб, умумий қиймати 152,3 млрд сўмлик 94 та лойиҳа амалга оширилган ва ишга туширилган. Айни вақтда 99 лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш объектларини қуриш бўйича иш олиб борилмоқда ва яна 107 лойиҳа бўйича кейинчалик монтаж қилинадиган технологик ускуналарни сотиб олиш ва етказиб бериш ишлари якунланди.

Корхоналарга ташриф буюриш ва лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот қилиш чоғида коммунал хизматларга уланиш зарурияти, монтаж ишларини олиб бориш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун импорт ускуналари ва чет эллик мутахассисларни Ўзбекистонга юборилишини ташкил этиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Хизмат сафари якунида масъул раҳбарларга аниқланган муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда манзилли топшириқлар берилди. Шунингдек, тегишли вазирлик ва тармоқ идоралари томонидан ушбу туманлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида лойиҳа ташаббускорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Янги ташкил этилаётган корхоналарнинг маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларига бўлажак буюртмачиларни излаш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришни йўлга қўйишга кўмаклашиш бўйича чораларни кўриш вазифаси топширилди.

?ТСВ Матбуот хизмати сурати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net