Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раислигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тадбиркорлари ва экспортчиларини ҳар томонлама

02.11.2020 17:17

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси 29-31 октябрь кунлари вазирлик, идора, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларини жалб қилган ҳолда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар ва экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида иш олиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, иш давомида корхона ва объектларга бевосита чиқиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май-июнь ойларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлар бажарилишининг мониторинги олиб борилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди, долзарб муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш учун тегишли идоралар ва тармоқ ташкилотларини жалб қилган ҳолда топшириқларнинг ижро муддатлари ҳамда ижросига масъул раҳбарлар белгиланди.

Шунингдек, учала вилоятда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича Ҳукумат комиссияси фаолияти давомида берилган кўрсатмалар ва белгиланган амалий чора-тадбирлар бажарилиши ҳам ўрганилди. Жойларда саноатни ривожлантиришни фаоллаштириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, саноат кластерлари ва эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар кўриб чиқилди. Амалга оширилган чора-тадбирларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари ва давлат бюджетига тушумларининг ўсиши ҳамда маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашга таъсири баҳоланди.

Экспортчилар ва инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларини манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни юқори сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун ечими топилиши зарур бўлган масалаларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, доимий иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича вазирлик, идора, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирилган фаолияти асосий устуворлик сифатида қайд этилди.

Айнан шу форматда иш олиб бориш қўйилган вазифаларни амалга оширишни таъминлаш ва айни вақтда сезиларли натижаларга эришиш имконини бераётгани таъкидланди. ҳудудларда илгари ишламай турган корхоналар ва янги саноат объектлари ишга туширилмоқда, ишлаб чиқаришнинг янги йўналишлари ўзлаштирилмоқда. Жумладан, иш сафари давомида Ҳукумат комиссияси аъзолари бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарининг очилишида иштирок этдилар. Масалан, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида иссиқхона конструкцияларини қуришга мўлжалланган юқори кучланишли ўт олдириш симлари ва металл қувурлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли «Agro Impex Valley» корхонаси очилди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тезкор ҳаракатлари билан ушбу корхонанинг ўз вақтида ишга туширилиши таъминланди.

Ҳукумат комиссияси олиб борган ишлар якунида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари туман ва шаҳарларида иқтисодий ўсишнинг энг муҳим нуқталаридан бири ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланган тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Жойларда юзага келаётган муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этишнинг барқарор механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш борасида изчил ишларни олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net