Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даража

26.09.2020 10:13

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ва вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи жойларга чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар ва ташаббусларнинг ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойи бошида гуруҳнинг олдинги сафари давомида берилган топшириқлар ижросининг мониторингини олиб борди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлар билан бевосита учрашувлар орқали амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларининг ҳолатини ўрганиб, мавжуд масалаларни муҳокама қилишди ва уларни ҳал этиш бўйича яратилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини ишга туширишни сезиларли даражада тезлаштиришга имконини берадиган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишди. Қисқа вақт ичида максимал иқтисодий самарага эришиш учун энг истиқболли тармоқлар – иқтисодий ўсиш нуқталарига инвестицияларни жалб қилиш устуворлиги таъкидланди.

Бўш турган ёки тўла қувват билан ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини қайта ишга тушириш ҳамда ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаолиятини йўлга қўйишда уларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш орқали ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳам таҳлил қилинди.

Пандемиянинг салбий оқибатлари туфайли иқтисодиёт олдида турган долзарб муаммолар шароитларида, айниқса муҳим ҳисобланган барқарор даромад олиш учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида паррандачилик, балиқчилик ва чорвачилик соҳаларида касаначиликни ривожлантириш орқали саноат кооперациясини ривожлантириш ва маҳаллий аҳоли бандлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

?қтисодий ўсишнинг энг муҳим нуқталаридан бири ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланган тадбиркорликни республиканинг туман ва шаҳарларида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларни тезда ҳал этиш механизмини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Республикада таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди - аҳолини сифатли ижтимоий хизматлар билан таъминлаш мақсадида мавжуд бўлган ва янги ташкил этилаётган объектлардан самарали фойдаланиш механизмларини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ташриф натижасида тегишли вазирлик ва идоралар масъул раҳбарларига республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини, шунингдек, аҳоли фаровонлигини янада оширишда аниқ натижаларга қаратилган мувофиқлаштирилган ишларни йўлга қўйиш бўйича мақсадли кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net