Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташрифи давомида ҳудуднинг инвестициявий фаолияти ҳам

30.11.2021 11:39

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташриф буюриб, бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлди ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқди. Гуруҳ, шунингдек, Андижон вилоятининг шаҳар ва туманлари даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан ҳудудда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг долзарб вазифалари юзасидан иш олиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ)  маълумотига кўра, учрашув давомида тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги, металлургия, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида истиқболли инвестициявий лойиҳаларнинг тақдимотларини ўтказдилар. Лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди ва тегишли вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириш ва имкониятларни бирлаштириб инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларини самарали қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

Андижон вилоятининг вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари билан учрашувда вилоятда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш ҳамда саноатни ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ушбу вилоятнинг истиқболли тармоқларида юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун янги захираларни аниқлаш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллий саноат кооперациясини ташкил этиш ва маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Маҳаллий ҳокимият органларининг вилоят ишбилармон доираларининг иқтисодий салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш ва бизнес ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи бўғини сифатида роли таъкидланди.

Вилоятда инвестициявий ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва туманлар кесимида саноат ва инвестициявий салоҳиятни таҳлил қилишда тизимли ёндашувни қўллаш ҳамда ер участкаларини ажратиш, молиялаштириш манбаларини белгилаш, бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, экспорт бозорларига чиқиш масалаларини тезлик билан ҳал этиш мақсадида лойиҳалар ташаббускорлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига соҳадаги ишларнинг янги механизмларини самарали амалга оширишга доир батафсил кўрсатмалар ва белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net