Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари билан учрашди

05.07.2021 12:40

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси 3 июль куни  Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди ва унда 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг вакиллари қатнашди.

Ҳар бир тилга олинган муаммо тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи шахсларини жалб қилган ҳолда ҳар томонлама кўриб чиқилди, натижада манзилли тарзда тадбиркорлар эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган оптимал ечимлар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net