Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари JBIC раиси билан мамлакатимизда экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштири

15.12.2020 11:18

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи доирасида кеча Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Тадаши Маэда билан учрашувди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига кўра, учрашув чоғида қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ва яқин келажакда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. JBIC молиявий техник кўмаги туфайли Ўзбекистонда ҳозирги вақтга қадар энергетика, телекоммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 783,6 миллион долларга тенг бўлган стратегик муҳим лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганлиги қайд этилди.

Япониянинг «Mitsubishi Corporation» ва «Mitsubishi Heavy Industries» компаниялари консорциуми билан биргаликда амалга оширилган Навоий вилоятидаги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича замонавий мажмуани қурилиши шундай энг йирик лойиҳалардан биридир. Шу йилнинг декабрь ойининг охиригача унинг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Лойиҳа йилига 660 минг тонна аммиак ва 578 минг тонна карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутади.

Шу билан бирга, томонлар Япония технологияларини жалб этган ҳолда иқтисодий аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга оширишда эришилган ютуқларни ривожлантириб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Хусусан, «яшил технологиялар» соҳасида инвестициявий шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу айниқса, Япония ҳукумати томонидан 2050 йилга бориб углероддан энергия манбаи сифатида фойдаланишдан умуман воз кечиш бўйича қўйилган вазифани ҳисобга олган ҳолда долзарб масала ҳисобланади.

Шунингдек, ҳозирги вақтда амалга ошириш босқичида бўлган ахборот ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳалар билан боғлиқ амалий жиҳатлар кўриб чиқилди.

Экспортни молиялаштириш учун махсус кредит линияларини ажратиш орқали JBIC ва Ўзбекистон тижорат банклари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари алоҳида тартибда кўриб чиқилди.

Банк раҳбарияти билан учрашув якунлари бўйича Япония компаниялари билан биргаликда Ўзбекистонда барқарор ривожланишга ҳисса қўшадиган, шу жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва глобал исишнинг олдини олиш соҳаларида экологик тоза саноат ишлаб чиқаришларни ташкил этиш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларни биргаликда ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net