Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ?ТБ Гуруҳи Бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди

08.02.2021 16:18

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон тарихида биринчи марта ?слом тараққиёт банки (?ТБ) Гуруҳи Бошқарувчилари кенгаши – Банк олий бошқарув органи раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сайланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, ўтган йилнинг октябрь ойида Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.

 Маълумот учун: ўз ичига ?слом тараққиёт банки Гуруҳи, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, ?нвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва ?слом тадқиқот ва таълим институтини олган ?слом тараққиёт банки Гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ?ТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net