Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгашининг йиғилишида иштирок этди

31.01.2021 11:29

ТОШКЕНТ, 31 январь. /«Дунё» АА/. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕО?К) Кенгашининг жорий йил 29 январь куни видеоконференция шаклида ўтказилган навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) да кузатувчи мақомини олган мамлакат сифатида биринчи марта Ўзбекистон вакили иштирок этди. Тегишли қарор 2020 йилнинг 11 декабрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қабул қилинган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига таяниб.

ЕО?К йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси А.Смаилов, Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук, Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчиси А.Новиков, Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Петришенко, Арманистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Григорян ва ЕО?К Кенгаши раиси М.Мясникович қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов қатнашди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида кузатувчи мамлакат мақомидаги Ўзбекистон ва ЕО?? ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида конструктив ҳамкорлик қуришнинг аҳамияти қайд этилди.

Йиғилиш кун тартибига савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперациясининг кенг кўламли масалалари киритилди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон ва ЕО?? мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 75 фоизга ўсди ва бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғи ЕО?? давлатларига тўғри келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net