Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Бухоро вилоятида 544 та маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказди

19.01.2021 10:53

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Бухоро шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Бухоро вилояти туман ва шаҳарларининг барча 544 та маҳалла раислари билан ҳудудда мавжуд бўлган ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳар томонлама муҳокама қилиш, шунингдек, уларни ҳал қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли механизмларини ишлаб чиқишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, муҳокамаларда Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларига бириктирилган вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирнинг очиқ шакли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича келгусида биргаликда иш олиб боришнинг тамойиллари бўйича конструктив фикр алмашишга имкон берди.

Мулоқот давомида Ҳукуматдан маҳаллагача бўлган барча давлат бошқаруви буғинлари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш муҳимлиги қайд этилди. Мавжуд бўлган салоҳият ва муаммоли масалаларни кўрсатган ҳолда ҳудуднинг барча 544 та маҳаллалар паспортларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ушбу паспортлар асосида туман ва шаҳарларни ривожлантиришга масъул бўлган раҳбарлар, маҳаллий ҳокимият органлари, тўртта сектор, туман ва шаҳар ташкилотлари раҳбарлари маҳалла раислари билан биргаликда ҳар бир алоҳида маҳаллада амалга ошириладиган чора-тадбирларни кўрсатган ҳолда туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиши керак бўлади.

Ушбу дастурларга кичик туманларнинг инфратузилмаси ва меъморий қиёфасини яхшилаш, арзон кўп қаватли уйларни қуриш, ички йўлларни яхши ҳолатда сақлаш, сув, электр ва газ таъминоти тармоқларини, ижтимоий объектларни қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини, жумладан, маҳаллалардаги ёшларни иш билан таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар киради.

Муҳокамалар давомида ўз ҳудудларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишда маҳалла раҳбарларининг фаоллигини ошириш зарурлиги ҳақида сўз борди. Маҳаллалар раислари янги корхоналарни яратиш ва аҳолини тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилиш учун янги имкониятларни аниқлаш, шунингдек, коммунал ва ижтимоий инфратузилмани замонавийлаштириш орқали фуқароларнинг уй-жой-маиший эҳтиёжларини қондириш масалаларида фаол бўлиши лозимлиги ҳам таъкидланди.

Муҳокама якунида ҳудудларга бириктирилган вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг шаҳар, туман ва маҳаллалар раҳбарлари билан қўйилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажаришга қаратилган ҳамкорликнинг самарали алгоритмлари ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net