Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасида ҳуқуқий ёрдам соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланади

06.03.2020 10:48

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Нидерландияга ташрифи доирасида Евроюст Европа минтақавий ташкилоти президенти Ладислав Хамран билан ишчи учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда Л.Хамран Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан шериклик муносабатларини йўлга қўйиш ва ўзаро ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Мамлакатимиз вакилларини Евроюстга таклиф қилиш, минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича тадбирлар, тренинглар ўтказишга тайёр эканини қайд этди.

Мулоқот якунида ўзаро ҳамкорлик Европа ?ттифоқи мамлакатлари билан Ўзбекистон ўртасида ҳуқуқий ёрдам соҳасида манфаатли шериклик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Маълумот учун, Евроюст Европа ?ттифоқи органи бўлиб, у жорий йилда ташкил этилган. Тузилма ?ттифоққа аъзо мамлакатларда оғир трансчегаравий ва уюшган жиноятчиликка оид ишларни тергов қилиш, айблов хулосасини тақдим этишда суд ҳокимияти ваколатли муассасаларига кўмаклашади. Терроризм, одам савдоси, гиёҳванд моддалар савдоси, фирибгарлик ва жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар шулар жумласидан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net