Ўзбекистон банк сектори вакиллари Россия Банки молиявий хабарлар етказиш тизимига уланади

18.09.2020 13:45

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россия Федерацияси "ВEБ.РФ" Давлат тараққиёт корпорацияси раиси ?.?.Шувалов бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистон Миллий банки билан ВEБ.РФ ўртасида Ўзбекистон Миллий банкини Россия Банки Молиявий хабарлар етказиш тизимига (СПФС) улаш бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

СПФС молиявий амалиётлар бўйича электрон хабарлар етказувчи махсус канални (халқаро банк тизимида маълум бўлган SWIFT тизимининг аналоги) ўзида акс эттиради ва Россия банклари ва тизимга уланган бошқа хорижий мухбир-банклар билан халқаро тўловлар бўйича керакли ишларни кафолатлайди.

Ўзбекистон Миллий банки СПФС га уланишининг афзаллиги банклараро амалиётлар бўйича маълумотларни етказишнинг юқори даражали тезлиги, молиявий транзакциялар ҳимояси, ўзаро ҳисоб-китоблар ва ахборот алмашишда мослашувчанлик ва тезкорликни таъминлайдиган, халқаро стандартларга жавоб берадиган каналга эга бўлишдир.

Шу билан бирга тизим мижозларга хизмат кўрсатишда қўшимча қулайликлар яратиш, инновацион асосда ҳисоб-тўлов жараёнларини модернизациялаш, банклараро коммуникациялар бўйича камчиликларни камайтириш ва хориж молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини диверсификациялаш имконини беради.

ВEБ.РФ Ўзбекистон Миллий банкининг Ўзбекистон Республикасига Россиянинг юқори технологияли ускуналарини етказиб беришни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида стратегик шериги ҳисобланади.

Маълумот: Ҳамкорлик доирасида бугунги кунда умумий қиймати 188 миллион еврога тенг бўлган 4 кредит шартномалари тузилган ва гидроэнергетика, иссиқлик энергетикаси ва транспорт соҳасидаги лойиҳалар молиялаштирилмоқда.

ВEБ.РФ – давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатини амалга оширувчи махсус молия институтидир.Унинг асосий вазифаси - инфратузилма, саноат, ижтимоий соҳани ривожлантириш,технологик салоҳиятни мустаҳкамлашдан иборатдир. ВEБ.РФ СПФСга чет эллик шерикларнинг уланиши масалаларини ҳал қилишга ёрдам бериш учун Россия Банки томонидан ваколат берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net