Ўзбекистон аграр соҳадаги рақамлаштириш доирасида ишлаб чиқилган янги дастур ва тизимлар тақдимоти ўтказилди

29.12.2021 11:34

ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тармоғини жадал рақамлаштириш бўйича дастурлар доирасида яратилган 10 та ахборот тизими ва платформаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Анжуманда давлатимиз раҳбарининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармони билан агросаноатни ривожлантиришга қаратилган ўнлаб лойиҳаларни амалга ошириш белгилангани қайд этилди.  Шу асосда рақамлаштириш бўйича қўйилган вазифа ва топшириқларни жадал суратларда олиб боришда етакчи хорижий тажрибани ўрганиш, жумладан, Европа ?ттифоқи ва Жаҳон Банкининг маслаҳат ва молиявий қўллаб-қувватлашидан энг яхши техник ечимлардан фойдаланилмоқда.

  Таъкидланганидек,  бугунги кунда қишлоқ хўжалигида  фермерлар ва аграномларга рақамли технологиялар ёрдамга келмоқда. Катта маълумотлар (Big data) ва уларни таҳлил қилиш ҳосилни териб олиш учун қулай вақтни белгилаш, ўғитлаш схемасини ҳисоблаб чиқиш, мониторинг қилиш, ҳосилни прогнозлаштиришга ёрдам бермоқда.  Рақамли технологиялар, шунингдек,  ўсимликшуносликнинг тўлиқ циклини бошқаришга имкон яратади. Ақлли қурилмалар тупроқ, ўсимликлар параметрлари, микроиқлимни ўлчайди ва маълумотларни узатади. Датчиклар, коинотдан олинган суратлар, дронлар, метеорологик станциялар ва бошқа ускуналардан олинган маълумотлар Big datani  шакллантиради, махсус иловалар билан таҳлил қилинади ва геопорталга жойлаштирилади.

 —Сўнгги 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 27 миллиондан 35 миллионга етди, ҳар бир киши учун ажратилган ер майдони эса 23 сотихдан 16 сотихга камайди, - дея маълумот берди қишлоқ хўжалиги вазирининг ердан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари Мақсуд Рўзметов. - 1 гектар ерни суғориш учун мўлжалланган сув ресурслари 3048 м3 дан 2889 м3 га қисқарди. Ушбу муаммонинг ечимини топиш мақсадида сўнгги бир ярим йилда янги портал яратилди. Партал жорий йилнинг ноябр ойидан иш бошлади ва  унда 24 миллион гектар ер рақамлаштирилган интерфаол харита жойлаштирилди. Фермерлар ва тадбиркорлар фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга қўшимча равишда, дронлар ёрдамида тақдим этиладиган бир қатор хизматларни ҳам ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, 2020 йил декабрда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиясини ривожлантириш стратегияси» ҳамда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2021-2023-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар» тасдиқланди.

У  тўртта асосий йўналиш - қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш,  бошқарув жараёнлари, мониторингни автоматлаштириш,  аграр соҳада бизнес-стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш,   сув ресурсларини ҳисобга олиш масалаларини назарда тутади.

-Жорий йил охиригача Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни рақамлаштириш маркази томонидан «E-IJARA TANLOV» тизими,  «ArcGIS»  дастурий маҳсулоти базасидаги геоахборот тизими, «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини субсидиялаш» ягона ахборот тизими, ?мпорт қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳисоби тизими ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг янгиланган расмий веб-сайти ишга туширилади, - деди  марказ директори Саидаъзам Алимов. - Шунингдек, 2022-2023-йилларда яна 5 та электрон тизим яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net