Ўзбекистон 2020 йилда қарийб 5 миллион долларлик қуритилган сабзи экспорт қилган

15.02.2021 10:32

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилда мамлакатимиздан хорижга қиймати 4,7 млн. долларга тенг бўлган қуритилган сабзи экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан икки бараварга кўп демакдир.

2020 йилда Ўзбекистон энг кўп сабзи экспорт қилган давлатлар қуйидагича бўлди: Қозоғистон – 9,4 минг тонна, Россия – 439,6 минг тонна, АҚШ – 144,1 минг тонна, Германия – 26,4 минг тонна.   

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net