Ўзбекистон 2020 йилда 124 минг тонна мис маҳсулотларини экспорт қилган

11.02.2021 16:23

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 729,1 миллион долларга тенг бўлган 124 минг тонна мис маҳсулотларини экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2020 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп мис маҳсулотлари экспорт қилган давлатлар: Туркия – 79,4 минг тонна, Хитой – 31,1 минг тонна, Литва – 3,1 минг тонна, Россия – 1,9 минг тонна, Қозоғистон – 1,5 минг тонна, Қатар – 1,5 минг тонна, Озарбайжон – 1,4 минг тонна, Грузия – 1,1 минг тонна.

Ўзбекистон 2020 йилда 24 та давлатга мис маҳсулотларини экспорт қилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net