Ўзбекистон 1 миллиард 200 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

23.12.2020 14:40

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 1 миллиард 200 миллион 324 минг доллар қийматидаги 609,4 минг тоннадан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси маълумотига таяниб.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан республикадан 5 минг 332 тонна кўп тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, тўқимачилик маҳсулотларининг 32 фоизи Хитойга, 23 фоизи Россияга, 18 фоизи Туркияга ва 9 фоизи Эронга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти қиймати Перуга 13,1 баробар, Покистонга 1,8 баробар, Литвага 1,8 баробар, Польшага 1,7 баробар, Германияга 1,7 баробар, Португалияга 1,4 баробар ва Бангладешга 1,4 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бор Сингапур, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Македония, ЖАР, Парагвай ва Словакияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net