Ўзбек мева шарбатлари Жанубий Кореянинг оммабоп телеканаллари орқали сотилади

28.05.2020 11:12

СEУЛ, 28 май. /«Дунё АА»/. Урганч тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари A.Рўзметов, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Хоразм филиали масъул раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлигининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари A.Kанаев Жанубий Кореянинг «Maybee Global Ltd.» компанияси катта ижрочи директорлари Пак Дэбок ва Жанг Хэджи билан онлайн-музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда «Хоразм қовунлари» қўшма корхонасининг шарбат ишлаб чиқариш бўйича лойиҳасида иштирок этиш ва корхона маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жанубий Корея вакиллари қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хусусан анор шарбати жорий йил 10 июнидан бошлаб мамлакатнинг оммабоп «GS Home Shopping» ва «Hyundai Home Shopping» телеканаллари орқали сотила бошланишини маълум қилди.

Томонлар ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашди. Хусусан, анор, тарвуз, қовун, сабзи ва бошқа мева-сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларини Жанубий Кореяга экспорт қилиш суръатини оширишга қизиқиш билдирилди.

Анжуман доирасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият юмшагач, Жанубий Корея делегациясининг Хоразм вилоятига ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net