"UzAuto Motors" экспорт бозорларида автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошламоқда

17.02.2020 11:18

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Spark, Nexia ва Cobalt машиналари 2020 йил март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларуссияда Chevrolet бренди остида тақдим этилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири "UzAuto Motors" маълумотига таяниб.

"UzAuto Motors" ва унинг альянс бўйича ҳамкори "General Motors" компанияси ўртасидаги ўзаро келишув ўзбек автомобилларини хорижда сотилишининг янги босқичи бошланаётганини англатади.

Chevrolet брендидан ташқи бозорларда фойдаланиш ҳуқуқи "UzAuto Motors" компаниясига автомобилларнинг юқори сифати жаҳон автосаноати етакчиларидан бири - "General Motors" компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун берилди.

 Қабул қилинган қарор "UzAuto Motors"га Chevrolet жаҳон брендининг тўлиқ қувватидан Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни ошириш имконини яратади.

"UzAuto Motors" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet моделларининг Россия, Қозоғистон ва Беларуссияда дистрибюциясини ўзи бошқаради. Дилерлик тармоғи мавжуд Дженерал Моторс Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган. 

Ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради.

Дженерал Моторснинг Россиядаги ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда GM/Chevrolet дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Шунингдек, Ravon автоуловларини ҳарид қилган мижозлар учун ҳам "UzAuto Motors" ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net