«Ўзатом»да «Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.» билан ҳамкорлик муҳокама қилди

12.03.2020 14:08

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. «Ўзатом» агентлигида «Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Учрашувда Ўзбекистон делегациясининг 2019 йил октябрь ойида Корея Республикасига ташрифи якуни бўйича эришилган икки томонлама келишувлар ижроси муҳокама қилинди.

Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш, бу борада қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Суҳбат давомида атом энергетикаси соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик ҳамда дунёнинг турли давлатларида АЭС қурилишида ўзбекистонлик мутахассислар амалиёт ўташини ташкил қилиш масалалари ўрганилди.

Маълумот ўрнида, «Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси энергетика ва саноат йўналишини қамраб олган, муҳандислик ва қурувчиликка ихтисослашган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Хусусан, ушбу компания Жанубий Корея (15 реактор) ва хорижий давлатларда (БААда 4 реактор) АЭСлар қурилишининг 65 фоизида бош пудратчи сифатида иштирок этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net