«Universalagro» МЧЖ ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда

02.05.2020 18:58

ТОШКЕНТ, 2 май. /«Дунё» АА/. Аҳоли истеъмоли учун зарур маҳсулотларнинг ички бозорлардаги нархини арзонлаштириш, халқимиз турмуш тарзи яхшилаш мақсадида Навоий вилоятида кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Навоий вилояти божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

«Universalagro» МЧЖ томонидан ишга туширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 930 минг долларга тенг бўлиб, қўшимча равишда писта, бодом ва ёнгоқ каби маҳсулотларни саралаш, қовуриш ва қадоқлаш ишлари ҳам йўлга қўйилади.

Пандемия даврига қарамасдан корхона қисман ишга туширилиб, Россияга 136 минг долларлик қовурилган писта маҳсулотларини экспорт қилди. Келгусида, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириб, йиллик экспорт ҳажмини 4 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Бугунги кунда лойиҳани тўлиқ якунлаш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари ҳам жадал равишда олиб борилмоқда. Бу борада корхонага импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарга божхона органлари томонидан 180 миллион сўмдан ортиқ имтиёзлар қўлланилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net