Украинанинг Харьков вилояти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

22.07.2020 16:20

К?ЕВ, 22 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ташаббуси билан Харьков вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва минтақа тадбиркорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шу ўринда, Харьков вилояти иқтисодиётнинг ривожланиши бўйича Украинанинг бошқа вилоятларидан ажралиб туради. ?қтисодиётнинг етакчи йўналиши ишлаб чиқариш – машинасозлик бўлиб, у вилоят ялпи ички маҳсулотининг 50 фоизини ташкил қилади. Қолган 50 фоиз қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳалардан иборат. Шунингдек, вилоятда озиқ-овқат, енгил саноат, қурилиш материаллари ва шакар тайёрлаш дастгоҳларини ишлаб чиқариш кенг ривожланган.

Савдо-саноат палатаси вице-президенти Елена Васильева вилоятда карантин талаблари енгиллаштирилганидан сўнг биринчи бўлиб ташриф буюрган Ўзбекистон дипломатларини илиқ кутиб олди.

Музокара давомида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий савдо айланмасини ошириш ва икки давлат тадбиркорларининг ўзаро ҳамкорлик ўрнатишига кўмаклашиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Тадбирда иштирок этган Украина компаниялари ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан бевосита алоқа ўрнатишга тайёр эканликларини билдирди. Ўзбекистонга зарур дастгоҳлар, тиббиёт воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилишдан манфаатдор эканликларини қайд этди.

Ўз навбатида, белгиланган мақсадга эришишда транспорт-логистика масалалари ва Харьков вилоятида Ўзбекистон савдо уйини очиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Учрашувда Украина вакилларига мамлакатимизда яратилган инвестиция муҳити, турли имтиёз ва шароит ҳақида атрофлича маълумот берилди.

?кки томонлама алоқаларда экспорт-импорт амалиётларидан ташқари, қўшма кооперациялар ташкил этган ҳолда учинчи давлат бозорларига чиқишга оид таклифлар илгари сурилди.

Ўзбекистон томони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик фермер хўжаликлари ва фармацевтика корхоналарини ташкил этишдан манфаатдор эканликлари маълум қилинди.

Учрашув якунида самимий қабул учун миннатдорлик билдирилиб, элчихона Харьков вилояти билан алоқаларини ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлиги яна бир бор таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net