Украиналик мутахассислар нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналарида тақдимот ўтказди

03.12.2020 11:56

ТОШКЕНТ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда углеводородларни қайта ишлаш корхоналарида Украинанинг «Турбогаз» АЖ мутахассислари иштирокида учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Украиналик мутахассислар дастлаб Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида бўлди, сўнгра Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги мутахассислар билан учрашди.

Мулоқотларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги қурилмаларда «Турбогаз» корхонаси томонидан етказиб берилган ва ўрнатилган турбодетандер агрегатларининг ҳолати, ишлаш ва ишлатиш жараёни мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди. Агрегатларда юз берган носозликларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, «Турбогаз» корхонаси томонидан ишлаб чиқилган энергиясамарадор турбогенератор қурилмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу ускуналарнинг ишлаши бўйича икки давлат мутахассислари ўзаро фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net