Учқўрғонда Туркия сармоядорлари иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мажмуаси барпо этиш бошланди

05.05.2020 14:08

НАМАНГАН, 5 май. /«Дунё» АА/. Учқўрғон туманида Туркия билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича йирик мажмуа барпо этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Наманган вилояти ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Туманнинг Учёғоч МФЙ ҳудудида «Uchqo'rg'on golden agro organic» қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб томат ва мурабболар ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш линияларини ҳамда мева-сабзавотларни узоқ муддатли сақлаш омборларини ўз ичига олади.

Маҳаллий тадбиркорнинг 19 миллиард сўм ўз маблағлари ҳамда туркиялик сармоядорларнинг 2 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри инвестициялари ҳисобига ташкил этиладиган корхона йилига 3,5 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

2020 йил декабрда корхонанинг биринчи босқичи ишга тушиши натижасида 150 нафар учқўрғонлик иш билан таъминланади.

2022 йил корхонанинг иккинчи босқичи фаолият бошлаши билан ишчи-ходимлар сони 500 тага етади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net