Туркиянинг саноат зоналарини бошқариш тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари ўрганилди

28.07.2020 15:22

ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси Анқара шаҳрига амалга оширган ташрифининг биринчи куни  «Анқара-1» бирлаштирилган саноат зонаси (БСЗ) фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

«Анқара-1» БСЗ 1978 йилда Анқара шаҳри Саноат палатаси кўмагида ташкил этилган. Мазкур зона Туркиянинг ривожланган саноат ҳудудларидан бири ҳисобланади. «Анқара-1»  майдони 1 минг гектарни ташкил этади.  У 35 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлайдиган 270 та саноат корхонасини ўз ичига олади. БСЗ таркибида металл прокати, мебель, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ҳарбий-саноат мажмуаси заводлари бор.

БСЗ ҳудудидаги ҳар бир иштирокчи-корхонанинг газ, электр, сув таъминоти, сув оқова ва юқори тезликдаги ?нтернет тармоқларига уланишлари учун шароитлар яратилган ҳамда тижорат банклари филиаллари, тиббий хизмат кўрсатиш маркази, почта, овқатланиш муассасалари, спорт майдончалари, конференция заллари, илғор таълим марказлари, атроф-муҳит назорати учун лабораториялар, вертолёт майдончалари ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур инфратузилма мавжуд.

Зонанинг йиллик савдо айланмаси 6 миллиард АҚШ долларини, шундан экспорт ҳажми 2 миллиард АҚШ долларни ташкил қилади.

Ташриф давомида саноат зонаси иштирокчиларини ҳар томонлама ва изчил тарзда зарур муҳандислик коммуникациялари ва ресурслари билан таъминлаш, шунингдек, БСЗнинг иштирокчи корхоналари ходимлари учун зарур ижтимоий-маиший инфратузилмани яратиш амалиётларидан иборат бўлган саноат зоналарини бошқариш бўйича илғор турк тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, «Анқара-1» БСЗ маъмурияти билан Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш жараёнига саноат зоналарини бошқаришнинг замонавий амалиётларини жорий этишни назарда тутиб икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net