Туркиянинг “Анадолу” агентлиги Ўзбекистондаги инновацион ривожланишда эришилаётган ютуқлар ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида

30.06.2020 11:50

ТОШКEНТ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги веб-сайтида “Ўзбекистон анъанавий ишлаб чиқариш билан бир қаторда илм-фан ва технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда мамлакатимизда илмий-техник паркларни ривожлантиришга оид ишлар ҳақида сўз юритилади, инновацион ривожланиш вазирининг бу борадаги фикрлари келтирилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ривожланган давлатлар, жумладан, Туркия тажрибаси Ўзбекистон учун жуда аҳамиятлидир. Ўзбекистон технопаркларни ривожлантириш бўйича Туркия тажрибасидан фойдаланишни режалаштирган”, дея Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов сўзидан иқтибос келтирилади” агентлик сайтида чоп этилган мақолада.

?.Абдураҳмонов таъкидлаганидек, 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган вазирликнинг асосий вазифаси илмий тадқиқотлар, илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини аниқлаш, илмий-техникавий ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда илмий-технологик паркларни ривожлантиришдан иборатдир.

Мақолада Ўзбекистонда анъанавий ишлаб чиқариш билан бир қаторда, фан ва технологияларни ривожлантириш, хусусан, технопаркларни ташкил этиш, шунингдек, ривожлантиришга катта аҳамият қаратилаётгани таъкидланади.

“Саъй-ҳаракатлар доирасида вазирлик қошида “Яшнобод” технопарки ташкил этилгани бунга ёрқин мисол”, дея амалий ишларга ҳам эътироф этилади манбада.

Агентлик сайтида Ўзбекистонда инновацион ривожланиш истиқболлари ҳақида сўз юритилар экан, Ўзбекистон юқори технологиялар соҳасида туркиялик сармоядорлар ва тадбиркорлар билан амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлиги айтилади.

?нновацион ривожланиш вазирининг билдиришича, “Бугунги кунда Туркия илмий ва техникавий тадқиқотлар кенгаши (TÜBİTAK), ?станбул технопарки ва ?станбул университети қошидаги Entertech технопарки билан ҳамкорлик давом этмоқда. Шунингдек, Туркиянинг бошқа тузилмалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатлар ишга солинмоқда”.

“Анадолу” нашрида, шунингдек, Ўзбекистон ?нновацион ривожланиш вазирлиги билан “TÜBİTAK” ташкилоти ўртасида имзоланган протокол, унинг доирасида саноат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган қўшма илмий-тадқиқотлар, тажрибага асосланган конструкторлик ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар таҳлил қилинади.

Агентлик сайтидаги мақолада Ўзбекистон – Туркия муносабатларининг яна бир жиҳати: Туркия Савдо палаталари ва биржалар иттифоқи венчур капиталлари ассоциацияси билан эришилган келишувга тўхталиб ўтилади.

Таъкидланишича, меморандум доирасида мамлакатда инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун капитали 2 миллион долларга тенг Ўзбекистон – Туркия венчур фондини яратиш режалаштирилган. Шунингдек,  туркиялик сармоядорлар билан Ўзбекистонда "ақлли шаҳар" концепциясини амалга ошириш бўйича ҳам келишув мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net