Туркия компанияси томонидан Тошкент вилоятида қурилаётган электр станцияси яқин бир ҳафтада қувват узатишни бошлайди

23.12.2021 09:47

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан Тошкент вилоятида қурилаётган  қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясида кеча очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ани пайтда курилманинг ёрдамчи ускуналари ишга туширилмоқда. Якин бир ҳафтада электр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станцияси ишга туширилиши натижасида йилига 3,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига 550 миллион кубометр табиий газ тежалишига эришилади.

Ушбу инвестиция лойиҳаси давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net