Туркистон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда Ҳудудларар

27.11.2021 11:35

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. «Дунё» АА/. Кеча Туркистон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XIX йиғилиши ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорлик III форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ЎзА маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари иштирок этган форум ва мажлисда икки томонлама муносабатлар бугунги юксак даражага кўтарилишининг замирида Давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро ишончли ва дўстона муносабатлари мужассамлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, охирги беш йил ичида Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 6 баробар ошиб, 1 минг 48 тага етди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 4 йилда қарийб 60 фоиз ўсиб, йилига 3 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириқларига асосан Ҳукуматлар раҳбарлари зиммасига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2022 йилда 5 миллиард долларга, кейинги 5 йилда эса 10 миллиард долларга етказиш бўйича вазифа юклатилган.

Ушбу мақсадга эришиш учун қўшма улгуржи тарқатиш марказларини яратиш лойиҳасини имкон қадар тезроқ амалга ошириш кераклиги белгиланди.

Шунингдек, кимё, электротехника, фармацевтика, енгил саноат, машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга.

?кки давлат чегарадош ҳудудида ташкил этилаётган Халқаро саноат кооперацияси маркази мазкур йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим нуқтага айланиши мумкин.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳам икки томон учун бирдек манфаатлидир.

Ҳукуматлар раҳбарларининг маълум қилишларича, айни пайт бўлажак Олий даражадаги ташрифга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва ?кки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши мазкур ташриф кун тартибини мазмунан бойитишга хизмат қилади.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида, шунингдек, маданий-гуманитар соҳада анъанавий яқин алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича икки мамлакат ҳудудлари ўртасида саноат кооперацияси ва савдо шартномаларининг янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net