«Трастбанк» билан Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида битим имзоланди

30.07.2020 14:12

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/ «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (?слом тараққиёт банкининг шўъба корхонаси) билан савдони молиялаштириш мақсадида 8 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси ажратиш тўғрисида битим имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Битимнинг асосий мақсади Ўзбекистонда замонавий технологик ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

 Келишув шартларига мувофиқ, тақдим этиладиган лойиҳалар Шариат қонунига мувофиқ бўлиши керак. Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан ажратилган ушбу линиянинг мақсади бир йилгача бўлган муддатга амал қиладиган савдо амалиётларини қўллаб-қувватлашга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 12 ноябрида Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкига 4 миллион АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини ажратган эди. Бугунги кунда ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net