Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ташкил этилмоқда

25.12.2021 11:56

ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг «Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ташкил этилади.

Жисмоний шахслар ўртасидаги трансчегаравий ўтказмалар хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистонга ўзаро манфаатли тарифлар бўйича республика тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий танлаш асосида бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими орқали амалга оширилади.

Ушбу тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни бажаради.

Ҳужжатга кўра, «Азия – ?нвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.

Ўзмиллийбанк уч ой муддатда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими барча иштирокчилари учун трансчегаравий пул ўтказмалари ягона тариф сиёсати ва ўзаро ҳамкорлик қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди

Қарорга  биноан, Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ҳам  ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон  тижорат банкларига трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича банк хизматларини кўрсатишда бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизимидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net