«Toyota Trade Company» компанияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашди

13.02.2020 14:21

ТОШКЕНТ, 13 февраль, /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов Япониянинг “Toyota Trade Company” ва “Toyota Tsusho Asia Pacific” компаниялари мутасаддилари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири пойтахт ҳокимияти матбуоти хизмати манбасига таяниб.

Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. «Toyota Trade Company»нинг Тошкентдаги офиси раҳбари Такаки Манабу компания Ўзбекистонда 20 йилдан бери самарали фаолият юритаётгани, узоқ йиллар давомида тўқимачилик корхоналари учун ускуналар етказиб бергани, сўнгги икки йилда эса алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошираётгани, бу лойиҳа интернет тезлигини оширишга қаратилганини айтиб ўтди.

Шароф Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Япония компаниялари билан алоқалари ривожланиб бораётгани, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди. Айни пайтда шаҳарда электротехникаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш режаси ўрганилаётгани айтиб ўтилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net