Тошкентдаги Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси Эрон ОАВ диққат марказида

17.12.2021 14:10

ТЕҲРОН, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси сайтида “Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бошланди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум қилинишича, 14 декабрь куни Ўзбекистонда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарияти, ?ТСВ, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари вакиллари, шунингдек, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Ярмаркада жами 3 минг 185 та саноат ва ҳудудий корхоналар иштирок этиб, 5 минг 169 дона маҳсулот тури намойиш этилмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, мазкур ярмарка мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни кўпайтириш, маҳаллий хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net