Тошкентда Ўзбекистондан Мисрга тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар ўтказилди

12.01.2021 15:31

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Куни кеча “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида “Тўқимачилик маҳсулотлари реклама ва маркетинги агентлиги” ходимлари иштирокида Мисрнинг “Оctagon for Textile Industries” (OTI) компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзтўқимачиликсаноат” матбуот хизматининг маълумотига кўра, OTI 1990 йилда тўқимачилик савдо компанияси сифатида ташкил этилган. Мазкур компания юқори сифатли текстурали нейлон, полиэстер ва бошқа кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Асосий  фаолияти эркаклар ва аёллар кийими ҳамда ички кийимлар ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, бунга қадар ушбу маҳсулотлар хомашёси бўлган ип-калава асосан Ҳиндистон ва Покистондан харид қилиб келинган.

Музокаралар чоғида мисрлик тадбиркорлар араб дунёсида ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб борган сари ортаётганини қайд этишди. Ўзбек пахтасининг сифатига жиддий эътибор қаратилаётгани ҳам эътироф этилди. Шу билан бирга, “Ўзтекстильсаноат” уюшмаси вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан тўқимачилик саноатига қаратилаётган эътибор, тармоқнинг сармоявий салоҳияти ва афзалликлари тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумот беришди.

Музокаралар сўнггида, Миср бозорига Ўзбекистон корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилгани таъкидланиб, истиқболда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net